07:14 / 25.04.2020
2 360

Майкл Помпео Хитой ҳукумати коронавирус ҳақида 2019 йил ноябрь ойидаёқ билганини тахмин қилди

Майкл Помпео Хитой ҳукумати коронавирус ҳақида 2019 йил ноябрь ойидаёқ билганини тахмин қилди
Фото: Reuters
АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Хитой ҳукуматининг коронавирус ҳақида 2019 йил ноябрь ойидаёқ хабардор бўлганини тахмин қилди. Помпео бу ҳақда радиобошловчи Ларри О’Коннорга берган интервьюсида айтиб ўтган, деб ёзмоқда АҚШ давлат департаментининг расмий сайти.

Унинг айтишича, АҚШ ҳали ҳам Хитойдан Уханда аниқланган коронавирус намуналарининг асл нусхасини олишни истамоқда.
«Хитой ҳукумати коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият ҳақида декабрь ўрталарида эмас, балки ноябрь ойида билган бўлиши мумкин. Улар бу ҳақда бутун дунёни бохабар қилиш, жумладан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига маълум қилишни кечиктирган», — дейди Помпео.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойга COVID-19 тарқалишини суриштириш учун мутахассислар юбормоқчи эканини билдирганди. Исроилдаги телеканаллардан бирида АҚШнинг ўз ҳамкорларини коронавирус ҳақида ноябрь ойида огоҳлантиргани хабар қилинган.

Шунингдек, АҚШ Хитойдан коронавируснинг келиб чиқиш сабаблари бўйича маълумот сўраган. Помпеонинг фикрича, Хитой касаллик тарқалиши юзасидан муҳим ахборотга эга бўлган, аммо уни ўз вақтида ошкор қилмаган. Кремль эса бунга қарши чиқиб, Хитой коронавирусга оид маълумотларни яширгани тўғрисида далиллар йўқлигини билдирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Майкл Помпео Хитой ҳукумати коронавирус ҳақида 2019 йил ноябрь ойидаёқ билганини тахмин қилди