Фото: Москва мэриясининг матбуот хизмати
Сеченова номидаги Москва давлат тиббиёт университети иммунология, вирусология ва микробиология кафедраси мудири Виталий Зверев яна бир коронавирус пандемияси содир бўлиши эҳтимолининг жуда паст эканини қайд этди. Олим бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Татьяна Голикова ўтказган йиғилишда гапирган, дея хабар берди «РИА Новости».
Вирусолог келажакда бутун дунёда коронавирус билан касалланганлар сони кескин ўсиб кетмаслиги, сабаби Ер шари аҳолисининг 15-20 фоиз қисмида касалликка қарши иммунитет шаклланаётганини билдирган. Унинг сўзларига кўра, карантин чекловларини аста-секин бекор қилаётган мамлакатларда аҳолининг бешдан бир қисмида иммунитет ҳосил бўлган.
«Шу сабабли бизда ҳам яна касалланиш ҳолати ҳозиргидек юқори бўлади, деган гап-сўзлардан қўрқмаслик керак. Менимча, кейинчалик ҳозирги даражадаги эпидемия бўлмайди», — деган у.
Аввал «Роспотребнадзор» раҳбари Анна Попова коронавирус пандемиясини бекор қилиш учун асосий талаб нима эканлигини ошкор этганди. Амалдорнинг сўзларига кўра коронавируснинг одамдан одамга юқиши аҳолининг 60 фоизида инфекцияга қарши иммунитет шаклланганда тўхташи мумкин.
24 апрель ҳолатига кўра, Россияда бир сутка ичида 5849 та касалланиш ҳолати қайд этилган. COVID-19’га чалинганларнинг асосий қисми Москва шаҳри ва Санкт-Петербургда яшайди. Мамлакат миқёсида коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 68 мингдан ошиб кетган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди