19:53 / 25.04.2020
2 631

Саудия Арабистонида қамчилаш жазоси бекор қилинди

Саудия Арабистонида қамчилаш жазоси бекор қилинди
Саудия Арабистонида ноқонуний хатти-ҳаракатлари учун жазо тури сифатида қамчилаш тақиқланди. Бундан буён ушбу жазо тури жарима ёки қамоқ билан алмаштирилади.

Таъкидланишича, қарор валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон назорати остида қирол Салмон ибн Абдулазиз раҳбарлигида амалга оширилган инсон ҳуқуқлари ислоҳотлари доирасида қабул қилинган. Қамчи билан уриш мамлакатда энг кенг тарқалган жазо тури сифатида қараларди. Бу эса инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларнинг кескин норозилигига сабаб бўлиб келган.

Қамчилаш жазоси мамлакатда охирги марта 2015 йилда маҳаллий блогерга нисбатан ишлатилган бўлиб, ўшанда уни 1000 марта қамчилашган.

Маълумот учун, Муҳаммад бин Салмон сўнгги йилларда мамлакатда шунга ўхшаш жазо ва чеклов чораларини бекор қилмоқда. Жумладан, 2019 йил декабрь ойида Саудия Арабистони Адлия вазирлиги 18 ёшга тўлмаганларнинг никоҳини тақиқлади. 2018 йилда қиролликнинг аёл фуқароларига машина ҳайдаш ва футбол ўйинларига ташриф буюришга рухсат берилди. Шунингдек, қироллик аёлларига чет элга мустақил сафар қилишидаги чекловлар ҳам олиб ташланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистонида қамчилаш жазоси бекор қилинди