06:00 / 26.04.2020
4 847

Олимлар коронавирусни уй шароитида аниқлаш мумкин бўлган тест ишлаб чиқдилар

Олимлар коронавирусни уй шароитида аниқлаш мумкин бўлган тест ишлаб чиқдилар
Йел университети олимлари коронавирус инфекциясини ташхислаш учун тест тизимини ишлаб чиқдилар. Уни тиббий ходимларни жалб қилмасдан туриб ҳам, уйда ишлатиш мумкин. Тадқиқот тўғрисидаги ҳисобот medRxiv порталида чоп этилган.

Таъкидланишича, ҳозирги вақтда аҳолини оммавий равишда ташхислаш имконини берадиган тест учун жуда катта талаб бор. Ҳозирда қўлланилаётган тестларни тиббий ходимлар ўтказиши талаб этилади ва баъзида нотўғри натижалар беради.

Йел университети тадқиқотчилари 165 кишидан иборат гуруҳни синовдан ўтказиб, унда сўлакдан биологик намуна сифатида фойдаланишган. Сўлакни намуна сифатида ишлатиш касалликнинг бутун даври давомида натижанинг янада аниқ чиқишини кўрсатган.

Олимларнинг таъкидлашича, коронавирус тестини тиббий ходимларнинг инфекция юқтириш хавфини оширмай туриб, мустақил ўтказиш мумкин.
Ҳозирда АҚШ ҳукумати SARS-CoV-2 коронавирусини аниқлаш учун 63 хил тест тизимидан фойдаланишга рухсат берган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар коронавирусни уй шароитида аниқлаш мумкин бўлган тест ишлаб чиқдилар