22:34 / 26.04.2020
5 801

Шимолий Кореяда саросима бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди

Шимолий Кореяда саросима бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди

Фото: The Straits Times
КХДРда саросима бошланди: маҳаллий аҳоли бирламчи зарурий маҳсулотларни харид қилмоқда, Пхеньян осмонида вертолётлар пастлаб учмоқда. Бу ҳақда The Washington Post нашри мамлакатдаги манбаларига таяниб хабар берган.

Нашрнинг ёзишича, мамлакат фуқаролари кир ювиш кукунидан тортиб гуручгача, маиший техника воситалари, алкоголь ичимликлари, консервалар ва сигаретларгача харид қилиб, ўз уйида захира тўпламоқда.
Бундан ташқари КХДРда Хитой билан темир йўл қатновлари вақтинча тўхтатиб қўйилгани айтилмоқда.

Бу каби хабарлар 25 апрелда Хитойдаги Weibo ижтимоий тармоғида Гонконгнинг HKSTV телевидениеси Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг вафот этганини маълум қилганидан кейин кенг тарқала бошлади. Телеканал «энг ишонарли манба»га асосланиб шундай хабар тарқатган. Япониянинг Shukan Gendai журнали эса КХДР етакчиси юрагини операция қилдирганидан кейин беҳуш ҳолатда ётгани ҳақида маълумот берган.

Аввалроқ Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодлардан бири КХДР собиқ раҳбари Ким Чен Ирнинг кичик укаси — Ким Пхён Ир экани, шунингдек, асосий номзод ҳозирги раиснинг синглиси Ким Ё Чжонлиги ҳақида хабар берилганди.

Шимолий Корея Ким Чен Ин
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)