08:26 / 27.04.2020
2 738

Украинада ёлғиз хитойликларга чақалоқлар сотувчи жиноий гуруҳ фош этилди

Украинада ёлғиз хитойликларга чақалоқлар сотувчи жиноий гуруҳ фош этилди
Фото: «Korrespondent.net»
Украина Ички ишлар вазирлиги Хитойда янги туғилган чақалоқлар савдоси билан шуғулланган жиноий тармоқни фош қилди. Бу ҳақда вазир ўринбосари Антон Герашенко Facebook’даги саҳифасида маълум қилган.

Тармоқни репродуктив клиника бош шифокори бўлган украиналик аёл ва унинг ўғли ташкил этган. Ушбу бола савдоси тизимида уч нафар хитойлик ҳамда икки нафар украиналик ҳам иштирок этган, уларнинг айнан нима иш қилгани ҳақида маълумот берилмаган. Чақалоқлар ёлғиз яшовчи хитойликларга, бесоқолбозларга сотилган, дея қайд этган Украина ИИВ.

Хитой фуқаролари фарзандли бўлиш учун украиналик суррогат оналар хизматидан фойдаланган, улар донорлардан олинган таҳлиллардан ҳомиладор бўлиб бола туғиб берган. Чақалоқларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари Хитойдаги харидор ва унинг сохта рафиқаси номига расмийлаштирилган. Шу тариқа ХХР фуқароси Украинага келиш ва фарзандини мамлакатдан олиб чиқиш ҳуқуқини қўлга киритган.

Украинада сотиладиган чақалоқлар боқилаётган хонадон
Фото: Facebook

Герашенконинг ёзишича, ушбу йўл билан сотилган чақалоқлар сонининг қанча экани ҳали аниқлаштирилмоқда, ушбу жиноий схемада иштирок этган 140 нафар хитойлик устидан текширув олиб борилмоқда.

Украинада суррогат она хизматлари қонунчилик билан назоратга олинмаган. Ушбу хизмат қонунларда тақиқланмаган, юқорида қайд этилган шаклдаги шартномалар фуқаролик-ҳуқуқий келишуви воситасида амалга оширилади. Бундай ҳужжат нотариал тасдиқдан ўтиши мажбурий эмас.

Украинада сотиладиган чақалоқлар боқилаётган хонадон
Фото: Facebook

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинада ёлғиз хитойликларга чақалоқлар сотувчи жиноий гуруҳ фош этилди