10:35 / 27.04.2020
2 026

АҚШда безгакка қарши препаратга талаб 46 баравар ошди

АҚШда безгакка қарши препаратга талаб 46 баравар ошди
Фото: «РИА Новости»
АҚШ президенти Дональд Трампнинг коронавирусни даволашда безгакка қарши препаратларнинг самарали эканлиги тўғрисидаги сўзларидан сўнг безгакка қарши гидроксихлорохин ва хлорин препаратларига талаб 46 баравар ошди. Бу ҳақда The New York Times газетаси хабар бермоқда.

Газетанинг таъкидлашича, Трампнинг бундай препаратларнинг самадорлиги ҳақида 19 март куни ўтказилган матбуот анжуманида айтган бўлиб, эртаси куниёқ унга бўлган талаб 46 баравар ошган.

Ҳозирги вақтда гидроксихлорохин ва хлорохиннинг фойдали таъсирини исботлашнинг имкони бўлмаган. Аммо нашрнинг хабар беришича, ревматологлар, кардиологлар, дерматологлар, психиатрлар ва ортопедлар беморлар безгакка қарши препарат олиши учун 32 мингга яқин рецепт ёзиб берган. Апрель ойига келиб унинг шифокорлар томонидан тавсия қилиниши камайган, бироқ ундан фойдаланиш даражаси меъёрдан 6 баравар ортиқлигича қолган.

Дональд Трамп безгакка қарши гидроксихлорохин ва хлорохин препаратларининг коронавирусни даволашда таъсирини бир неча бор ижобий баҳолаган. Мутахассислар эса COVID-19’ни даволашда расман тасдиқланмаган ушбу препаратлар ҳақида бундай хулосага келишга ҳали эрта эканлигини айтиб, унинг кўплаб салбий таъсирлари борлигидан огоҳлантирган.

Мутахассисларнинг фикрича, юрак касаллиги бўлган беморлар, шунингдек, юрак уришига таъсир ўтказувчи антидепрессантларни қабул қиладиган одамларда ушбу препаратларни қабул қилиш ўлим билан якунланиши эҳтимоли бор.

Чоршанба куни medRxiv тиббий портали АҚШ тиббиёт марказида 368 нафар бемор иштирокида ўтказилган тадқиқот натижаларини эълон қилган бўлиб, унда коронавирусга чалинган беморлар орасида гидроксихлорохинни қабул қилганларда уни қабул қилмаганларга нисбатан ўлим даражаси юқори бўлгани аниқланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда безгакка қарши препаратга талаб 46 баравар ошди