11:47 / 27.04.2020
2 208

Италия дўконлар, музейлар, ресторанлар ва гўзаллик салонларини очишни мўлжалламоқда

Италия дўконлар, музейлар, ресторанлар ва гўзаллик салонларини очишни мўлжалламоқда
Фото: btvnovinite.bg
Италия Бош вазири Жузеппе Конте 18 майдан бошлаб мамлакатда дўконлар, музейлар, ресторанлар, гўзаллик салонлари ва сартарошхоналарни очиш режалаштирилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда “РИА Новости“ хабар бермоқда.

Сизга шуни айтишим мумкинки, биз 18 майдан бошлаб чакана савдо дўконлари, ресторанлар, кўргазмалар ва музейлар, шунингдек гўзаллик салонлари ва жамоавий машғулотларни қайта тиклашни режалаштирмоқдамиз”, деган у.

Шу билан бирга Бош вазир барча эҳтиёт чоралари ва меъёрларига риоя қилинишини қўшимча қилган.
Бундан ташқари, 4 майдан бошлаб тамаддихоналарда таомларни сотиш қайта тикланади. Аммо уларни фақат уйда ёки иш жойида истеъмол қилиш мумкин бўлади.

Мактаблар эса “маълум бир ёшдагилар учун хавф мавжудлиги” туфайли ўқув йилининг охиригача очилмайди.
Италияда бир неча кундан бери коронавирус билан касалланиш ҳолатлари ва у билан боғлиқ ўлим ҳолатлари камаймоқда.

Ушбу мамлакатда жами 197 минг киши ушбу касалликка чалинган. 26 минг киши вафот этган. Коронавирус тарқалиши бўйича Италия дунёда АҚШ ва Испаниядан кейин учинчи ўринда бормоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Италия дўконлар, музейлар, ресторанлар ва гўзаллик салонларини очишни мўлжалламоқда