17:10 / 27.04.2020
6 096

Тожикистон коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилганини расман маълум қилади

Тожикистон коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилганини расман маълум қилади
Фото: rossaprimavera.ru
Манбанинг сўзларига кўра, Тожикистонда 60дан ортиқ киши карантинда бўлиб, улар орасида пойтахтдаги мактаблар ўқитувчилари, ИИВ ходимлари, республика миллий банки ходимлари бор.

Тожикистон ҳукумати яқин вақт ичида мамлакатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолат қайд этилганини эълон қилади, қатор туманларда карантин жорий этилади. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукуматидаги манбасига таяниб “Интерфакс” хабар қилди.

"Яқин вақт ичида Тожикистон ҳукумати мамлакатдаги оғир эпидемиологик вазият ва коронавирус қайд этилганлигини эътироф этади ҳамда қатор туманларида карантин чораларини жорий этади", - деди агентлик манбаси.

Унинг сўзларига кўра, Тожикистонда 60дан ортиқ киши карантинда бўлиб, улар орасида пойтахтдаги мактаблар ўқитувчилари, ИИВ ходимлари, республика миллий банки ходимлари бор.

Ўтган ҳафтада Тожикистон халқ-демократик партияси раиси ўринбосари Хайринисо Юсуфий карантинга олинди", - деди у.
Аввалроқ Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида боғча ва мактаблар 27 апрелдан 10 майгача ёпилиши хабар қилинганди.

Бир неча кундан бери Тожикистон пойтахтида кенг миқёсда кўчалар ва турли ташкилотларни дезинфекция қилиш ишлари давом эттирилмоқда. Ана шу ишлар доирасида шаҳар ҳокимияти қарори билан коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун шаҳардаги барча боғча ва мактаблар икки ҳафта мобайнида, 27 апрелдан 10 майгача дезинфекция қилиб чиқилади. Шу давр мобайнида боғча ва мактабларда навбатдан ташқари таътил эълон қилинади.

Расмий маълумотларга кўра, Тожикистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолат қайд этилмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистон коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилганини расман маълум қилади