18:08 / 27.04.2020
3 325

Россия коронавирусга чалинганлар сони бўйича Хитойдан ўтиб кетди

Россия коронавирусга чалинганлар сони бўйича Хитойдан ўтиб кетди
Фото: EPA/Максим Шипенков/ТАСС
Россия коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда тўққизинчи ўринга чиқди. Мамлакатда касаллик юқтирганлар сони 87 мингдан ошди.
Россияда кейинги суткада коронавирусга чалиниш бўйича 6198та ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат тезкор штаби хабар берди.

Мамлакатнинг 85та регионида жами 87 147та ҳолат аниқланган.
Шу тарзда Россия коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда тўққизинчи ўринга чиқди.

Россияда 23 апрелдан буён илк марта бир сутка давомида янги ҳолатлар қайд этилиши камайди – 6361та ҳолат.
Касалликка чалинганларнинг энг кўп қисми Москвада — 45 351 киши.
Ўтган сутка давомида 50 киши вафот этган (жами 794 киши вафот этди).

Пандемия бошланганидан буён Хитойда 82 830 киши коронавирусга чалинган (Жонс Ҳопкинс университети Ҳонгконг ва Макаодаги ҳолатларни ҳам қўшиб 83 912 нафар киши касалликка чалинганини қайд этган).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия коронавирусга чалинганлар сони бўйича Хитойдан ўтиб кетди