19:11 / 27.04.2020
6 099

Россия ва бошқа айрим давлатларда коронавирус пандемияси тугашининг аниқ санаси маълум қилинди

Россия ва бошқа айрим давлатларда коронавирус пандемияси тугашининг аниқ санаси маълум қилинди
Фото: Известия
Сингапурлик таҳлилчилар Россияда коронавирус тарқалишининг тугаш санасини маълум қилишди. Бу ҳақда Сингапур технология ва дизайн университети баёнотига асосланиб, “РИА Новости“ хабар бермоқда.

Университет мутахассисларнинг фикрига кўра, Россияда 20 июлга қадар коронавируснинг тарқалиши якунланади ва инфекциянинг янги ҳолатлар қайд этилмайди. Улар мазкур санани Россияда COVID-19 билан касалланган беморлар тўғрисидаги мавжуд статистик маълумотларнинг таҳлилига асосланиб белгилашган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, 20 майга келиб, ушбу касалликка чалинганларнинг 97 фоизи аниқланади, 28 майга келиб эса бу кўрсаткич 99 фоизга этади.

Шунингдек, таҳлилчилар АҚШда коронавируснинг тарқалиши 27 августда, Буюк Британияда 14 августда, Германияда 1 августда ва Францияда 5 августда тугашини айтишмоқда.

Аввалроқ, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песьков Россия май ойининг ўрталарига қадар коронавирус тарқалиши чўққисига етиб боришини айтиб ўтган эди. Хусусан, у “ёзнинг биринчи ойида вазият енгиллашади” деган.
27 апрель ҳолатига кўра Россияда 80,5 мингдан ортиқ коронавирус инфекцияси қайд этилган. Ушбу касаллик туфайли 740 киши ҳаётдан кўз юмган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия ва бошқа айрим давлатларда коронавирус пандемияси тугашининг аниқ санаси маълум қилинди