Фото: Фото: Reuters
Ливия миллий армияси (ЛМА) қўмондони Халифа Ҳафтар 27 апрелда мамлакатни бошқариш армияга ўтишини эълон қилди.
Ҳафтарнинг бу борадаги телемурожаатини ЛМА медиа-офиси тарқатган.
23 апрелда Ҳафтар фуқароларни 2015 йилда Схиротда эришилган сиёсий келишувни рад этишга чақирган. Бу келишув натижасида Миллий келишув ҳукумати шакллантирилган.
“Ливияликлар, сиз мамлакатни барбод қилаётган сиёсий келишувни тўхтатиш чақириғимизга ҳамда жорий босқичда мамлакатни бошқаришга кимни энг муносиб деб ҳисобласангиз, ўшанга ваколат бериш чақириғимизга “лаббай” деб жавоб бердингиз”, деб айтган Ҳафтар ва “ливияликлар ЛМА бош қўмондонлигига мамлакатни бошқариш каби тарихий миссияга ваколат берганини” қўшимча қилган.
Айни вақтда Ливияда қўшҳокимлик юзага келган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди