date
views 4 107

Пентагон расмий сайтида номаълум учар жисмлар видеосини эълон қилди

Пентагон расмий сайтида номаълум учар жисмлар видеосини эълон қилди
Пентагон ўз расмий сайтида номаълум учар жисмлар парвози акс этган видеоларни эълон қилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

АҚШ Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича учта видеороликнинг биттаси 2004 йилда тасвирга туширилган, қолган иккита видео эса 2015 йил январида олинган. Учала видео ҳам 2007 ва 2017 йилларда интернетда Пентагон рухсатисиз тарқалган, бироқ АҚШ ҳарбий денгиз кучлари ҳам материалларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаган.

«Мудофаа вазирлиги ушбу видеоёзувларни жамоатчилик нотўғри хаёл қилмаслиги учун тарқатаётганини, мазкур видеолар реал эканини билдирган. Видеоёзувлардаги номаълум учар жисмларнинг нима экани ҳозиргача аниқланмаган», — дейилади Пентагон баёноти.

Ҳарбий самолётлардан олинган ёзувлардан учар жисмнинг самолётга ҳам, вертолётга ҳам ёки бошқа учувчи аппаратларга ҳам ўхшамаслиги кўринади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пентагон расмий сайтида номаълум учар жисмлар видеосини эълон қилди