07:27 / 29.04.2020
3 262

Россияда коронавирусни янги усулда даволашга ўтилди

Россияда коронавирусни янги усулда даволашга ўтилди
Фото: Андрей Никеричев
Россияда коронавирусни юқори ҳароратларгача қиздирилган гелий-кислород аралашмалари ингаляциялари ёрдамида даволаш бўйича клиник тадқиқотлар ўтказила бошланди.
Бу ҳақда Россия Фанлар академиясининг Урал бўлими иммунология ва физиология институти раҳбари Валерий Черешнев маълум қилди.

Янги усул Коми ва Петербургда шундоқ стационарда беморларда қўлланмоқда. У билан даволашмоқда. Шифохоналарда ўпкани сунъий шамоллатиш билан бир қаторда гелий-кислород аралашмалари усули қўлланмоқда”, деб айтган мутахассис.

Аввалроқ Черешнев ингаляциялар коронавирус касаллиги ўтишини енгиллаштиришда ёрдам беришини таъкидлаб ўтган. Гелийнинг борлиги кислородни алвеолаларгача етказишда ёрдам беради. Бундан ташқари, гелий аралашмани 100 даража ҳароратгача қиздиришга имкон беради. Бундай ҳароратда вируслар ўлади. Оддий ҳавода эса бундай ҳароратда куйиш жароҳати олиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда коронавирусни янги усулда даволашга ўтилди