07:53 / 29.04.2020
4 240

Коронавирус пандемиясининг яна бир кутилмаган ижобий таъсири ҳақида маълум қилинди

Коронавирус пандемиясининг яна бир кутилмаган ижобий таъсири ҳақида маълум қилинди
Фото: Shutterstock
COVID-19 пандемияси бутун дунёда давом этаётган карантин чекловлари ва бошқа профилактика чоралари туфайли мавсумий грипп эпидемияларининг камайишига хизмати қилиши мумкин. Британиянинг Марказий Ланкашир университети олимлари шундай хулосага келган, деб ёзмоқда The Conversation нашри.

Олимлар тадқиқотлари давомида турли давлатларда ҳукуматлар томонидан амалга оширилаётган чоралар аҳолида фойдали одатлар пайдо бўлиши ва шаклланишига хизмат қилган. COVID-19 тарқалишидан аввал Британияда жамоат ҳожатхонасига боргандан кейин 32 фоиз эркаклар ва 64 фоиз аёлларгина қўлларини ювган, энди қиролликда 83 фоиз аҳоли бу ишни мунтазам равишда бажармоқда.

Шунингдек, мавсумий грипп эпидемияларига қарши курашда таълим муассасаларининг ёпиб қўйилгани ҳам ижобий таъсир кўрсатади: ўқувчилар иммунитет заифлиги туфайли мавсумий инфекцияларни юқтириб олувчи асосий гуруҳлардан бири ҳисобланар эди.
Мақолада ижтимоий масофа сақлаш амалиёти ҳам касалликларнинг тарқалишига тўсқинлик қилгани қайд этилган.

Олимлар ушбу чораларнинг грипп билан касалланиш кўрсаткичига қанчалик таъсир қилиши ҳақида аниқ рақам ёки фоизни ошкор этмаган: бошқа кўплаб касалликларда ҳам шунга ўхшаш аломат ва белгилар кузатилиши туфайли ҳисоб-китобни амалга оширишда қийинчиликлар мавжуд. Лекин Японияда февралнинг иккинчи ҳафтасида грипп билан касалланиш бир йил аввалги кўрсаткичдан 60 фоизга камайгани маълум қилинганди. Экспертларнинг қайд этишича, Европада ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус пандемиясининг яна бир кутилмаган ижобий таъсири ҳақида маълум қилинди