10:48 / 29.04.2020
2 263

Украина ҳукумати Саакашвили номзодини ислоҳотлар бўйича бош вазир ўринбосарлигига тасдиқламади

Украина ҳукумати Саакашвили номзодини ислоҳотлар бўйича бош вазир ўринбосарлигига тасдиқламади
Фото: DW
Украина Вазирлар маҳкамаси Олий Раданинг Грузия собиқ президент Михаил Саакашвилини ислоҳотлар бўйича бош вазир ўринбосарлигига номзод сифатида берган таклифини рад қилди. Бу ҳақда «РБК»га таяниб Дарё хабар берди.

Саакашвили номзодининг рад қилингани ҳақида «Цензор.нет» нашри бош муҳаррири Юрий Бутусов маълумот берган. Унинг сўзларига кўра «Халқ хизматчиси» фракцияси Саакашвили номзодини ушбу лавозимга тавсия этиш учун депутатларнинг етарли даражадаги овозини тўплай олмаган.

«Украинская правда» нашри Саакашвили энди президент Владимир Зеленскийнинг маслаҳатчисига айланиши мумкинлигини ёзмоқда.
22 апрелда Михаил Саакашвили Владимир Зеленскийнинг унга бош вазир ўринбосари лавозимини таклиф қилганини билдирган. Олий Рада ушбу тайинловни 24 апрелда амалга ошириши кутилганди.

Михаил Саакашвили 2015 – 2016 йилларда Украинанинг Одесса вилояти маъмуриятини бошқарган. 2017 йилда ўша вақтдаги Украина президенти Пётр Порошенко билан низо туфайли Саакашвили мамлакат фуқаролигидан маҳрум қилинганди. 2019 йилда Владимир Зеленский Украина президентлиги учун сайловларда ғалаба қозонгач, Саакашвилига мамлакат фуқаролиги қайтариб берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина ҳукумати Саакашвили номзодини ислоҳотлар бўйича бош вазир ўринбосарлигига тасдиқламади