
Қирғизистонлик олимлар республикада сейсмик фаолликнинг мавсумий чўққисини қайд этишмоқда. Маълумотларга кўра, 5 баллгача бўлган зилзилалар Иссиқкўл, Норин ва Жалолободда кузатилган.
“МИР 24”нинг қайд этишича, ушбу ҳолат май ойининг охиригача давом этади. Аммо сейсмологларнинг таъкидлашларича, фуқароларга ҳеч нарса таҳдид солмайди, ҳалокатли ҳолатлар кузатилмайди.
«Бу даврда мўътадил зилзилаларнинг кўпайиши Ернинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ. Гап шундаки, йил давомида Ернинг айланиш тезлиги ошади. Энг паст тезлик эса апрель ва ноябрь ойларига тўғри келади. Зилзилалар сони эса айни шу ҳолат билан боғлиқ. Хўш, бу кучли зилзила бўлишини англатадими? Менимча, йўқ, ваҳоланки, кузатилган барча сейсмик силкинишлар ҳозиргача белгиланган нормага тўғри келмоқда”, дейди Қирғизистон Сейсмология институти директори Канатбек Абдураҳматов. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар