16:48 / 29.04.2020
2 311

Бразилия президенти коронавирус эпидемияси олдида кучсиз эканлигини айтди

Бразилия президенти коронавирус эпидемияси олдида кучсиз эканлигини айтди
Фото: AP Photo/Eraldo Peres
Бразилия президенти Жаир Болсонару 5 минг нафар бразилияликнинг умрига зомин бўлган коронавирус эпидемияси олдида кучсиз эканлигини айтди. У мамлакатда коронавирусдан қурбон бўлганлар сони вирус биринчи бўлиб аниқланган Хитойдагидан ошиб кетгани ҳақидаги хабарга ана шундай муносабат билдирди.

"Нима бўпти? Таассуфдаман. Мўъжиза кўрсатишга қодир эмасман", - деди у журналистлар билан мулоқотида.
Болсонару вафот этганларнинг оилаларига таъзия билдирди. Унинг сўзларига кўра, марҳумларнинг аксарияти кекса ёшдагилар бўлган.

"Аммо ҳаёт шунақа. Эртага менинг навбатим келади. Биз муносиб умр кечириш ва ўзимиздан яхши хотира қолдиришга ҳаракат қиламиз", - деди у.
Аввалроқ Жаир Болсонару эпидемияни «кичикроқ грипп» деб атаган ва штатлар губернаторларини чеклов чоралари киритгани учун танқид қилганди.

Охирги маълумотларга кўра, Бразилияда коронавирус юқтирганлар сони 73,2 мингдан ошган, 5083 киши вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бразилия президенти коронавирус эпидемияси олдида кучсиз эканлигини айтди