20:49 / 29.04.2020
6 217

Хитойлик олимлар коронавируснинг тарқалиш манбасини аниқлашди

Хитойлик олимлар коронавируснинг тарқалиш манбасини аниқлашди
Хитойлик олимлар эпидемия бошланган Ухан шаҳридаги касалхоналар ичида аэрозол томчиларида коронавируснинг кўплаб РНК (рибонуклеин кислота) зарраларини аниқлашди.
Бу вирусни келтириб чиқарадиган касаллик аэрозол йўл орқали тарқалиши мумкинлигини кўрсатади, деб ёзмоқда олимлар "Nature" илмий журналида.

Янги турдаги коронавирус эпидемияси бошланган дастлабки кунлардан бошлаб, олимлар ушбу патоген қандай тарқалишини ўрганишга (тушунишга) ҳаракат қилишмоқда. Ҳозирги вақтда олимлар коронавирус инфекцияси қўзғатувчиси одамдан одамга тўғридан-тўғри мулоқотда, ҳаво томчилари, шунингдек, зарарланган буюмлардан фойдаланиш орқали юқаётганини билишади.

Бундан ташқари, кўплаб хитойлик мутахассислар ва уларнинг европалик ҳамкасблари вирус SARS-CoV-2 ташувчилари нафас оладиган аэрозол томчиларига тушиши ва шу орқали бошқа одамларнинг ўпкасига ўтиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

Ухан, Гонконг ва Хитойнинг бошқа шаҳарларидан биологлар ушбу назарияни текширишди. Улар нафақат вирус ташувчилари ётқизилган палатадан олинган, балки касалхонанинг бошқа бўлимлари, жумладан, коридор, ҳожатхона, шифокорлар хонаси ва вирус тушмайдиган бошқа жойлардан худди шундай микротомчи суюқликларни йиғиб, аэрозол намуналарини таҳлил қилишди.

Намуна таҳлиллари — вируснинг РНК зарралари аввалдан бинонинг ҳамма ерида бўлганини кўрсатди. Айниқса, одамлар тўпланадиган жойлар, ҳожатхона ва шифокорларнинг кийим алмаштириш хоналари учун бу хос бўлган.

SARS-CoV-2 нинг ушбу хусусиятларини ҳисобга олиб, қатъий санитария чоралари жорий қилингандан сўнг касалхонанинг ҳамма ерида вирус заррачалари концентрацияси кескин камайди.

Олимлар бу — ХХР шифокорлари Ухан ва Хубэй провинцияси ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишини тезкор тўхтатишларининг сабабларидан бири бўлганига ишонишмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойлик олимлар коронавируснинг тарқалиш манбасини аниқлашди