22:25 / 30.04.2020
2 221

Хитойлик шифокорлар коронавирусни аёллар эркакларга қараганда осонроқ енгишини аниқлашди

Хитойлик шифокорлар коронавирусни аёллар эркакларга қараганда осонроқ енгишини аниқлашди
Хитойлик шифокорлар эркак ва аёллар SARS-CoV-2 коронавируси билан кўпинча бир хил зарарланишини аниқлашди. Бироқ кўп ҳолатда эркаклар жонлантириш бўлимига ётқизилади ва COVID-19дан аёлларга нисбатан 2 баробар кўпроқ вафот этишади.

Уларнинг хулосалари "Frontiers in Public Health" журналида чоп этилган, деб ёзмоқда Коронавирус инфо.
Уханда SARS-CoV-2 коронавируси эпидемияси бошланган илк кунлардаёқ шифокорлар COVID-19 касаллиги сезиларли даражада кўпроқ эркакларга юқиши ва ҳаётларига зомин бўлаётганига эътибор қаратишди.

Биологлар улар ўртасидаги фарқни аввалдан эркакларнинг ўпка ҳужайраларида вирус зарарлаши эҳтимоли юқори бўлган ACE2 рецептори молекулалари аёллар нафас органларидаги худди шундай таначаларга қараганда сезиларли даражада кўплиги билан боғлашади.

Мутахассислар ўзларининг шахсий клиникалари ва Хитойнинг бошқа касалхоналарида даволанган беморлар статистикасини ўрганиш асносида ушбу муаммони батафсил тадқиқ қилишди.
Олимлар турли ёш ва ижтимоий-иқтисодий тоифадаги мингдан зиёд бемор касаллик тарихини ўрганишди.

Маълумотлар таҳлили, кутилмаган тарзда инфекция юқтириш аёл ва эркакларда тахминан бир хиллигини, COVID-19дан вафот этиш эҳтимоли тенглиги ва асоратлар ривожланиши сезиларли даражада фарқланишини кўрсатди. Хусусан, коронавирус қурбонлари орасида эркаклар ўлими 70 фоизни ташкил этган бўлса, худди шундай жонлантириш бўлимига тушган ва сунъий нафасга эҳтижи бўлган эркак беморлар сони ҳам шунча.

Қизиғи шундаки, худди шу манзара 2003 йилда атипик пневмонияга чалинган Хитой аҳолиси ўртасида ҳам кузатилган. Олимларнинг фикрича, атипик пневмония қўзғатувчилари ҳам ўпка ҳужайралари ва инсон танасининг бошқа тўқималарига кириб бориш учун ACE2 рецепторларидан фойдаланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойлик шифокорлар коронавирусни аёллар эркакларга қараганда осонроқ енгишини аниқлашди