Фото: Bloomberg
АҚШ президенти Дональд Трамп администрацияси коронавирусга қарши вакцинани яратишни тезлаштирадиган лойиҳани ишлаб чиқмоқда, деб хабар бермоқда Bloomberg ушбу лойиҳа билан таниш манбаларга таяниб.
Қайд этилишича, вакцинани яратишга кетадиган вақтни 8 ойга қисқартириш режалаштирилган. Bloomberg’нинг таъкидлашича, бунинг учун фармацевтика компаниялари, давлат ва ҳарбий муассасаларнинг кучлари бирлаштирилади.
Bloomberg суҳбатдошларидан бирининг айтишича, ушбу лойиҳа учун миллионлаб доллар керак бўлади ва бу маблағларнинг бир қисми беҳуда сарфланади. Чунки кўплаб вакциналар намуналари самарасиз бўлади. Бошқа бир манбанинг таъкидлашича, лойиҳа мавжуд маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади ва қўшимча маблағ талаб этилмайди.
Bloomberg манбасининг таъкидлашича, Дональд Трамп администрацияси 2020 йил охирига қадар 300 миллион доза вакцина яратиш ниятида. Агар лойиҳа муваффақиятли якунланса, америкаликларда вакцина кейинги йилнинг баҳорида эмас, шу йилнинг охирига келиб пайдо бўлади.
Март ойи охирларида АҚШ Аллергия ва юқумли касалликлар миллий институти (NAID) вакили Энтони Фаучи коронавирусга қарши вакцинани 12-18 ой ўтгачгина яратиш мумкинлигини айтганди. АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий вакили Майкл Капутонинг сўзларига кўра, президентни вакцинани ишлаб чиқишнинг одатдаги муддати қониқтирмаган ва бу масалада катта ютуқларга эришишни қўллаб-қувватлаган.
Агентлик хабарига кўра, ушбу лойиҳа муҳокама қилинадиган навбатдаги йиғилиш Оқ уйда 6 май куни бўлиб ўтади.
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус қурбонлари сони 60 минг кишидан ошиб кетган. Бутун мамлакат бўйлаб COVID-19 коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 1 миллион кишидан ошган, 120 мингдан ортиқ бемор тузалган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди