10:53 / 01.05.2020
3 062

АҚШ гўшт бозорида вазият кескинлашди

АҚШ гўшт бозорида вазият кескинлашди
Коронавирус пандемияси туфайли АҚШ гўшт бозорида кескин вазият кузатилмоқда. Мамлакат бўйлаб гўштни қайта ишловчи кўплаб корхоналар фаолияти вақтинча тўхтаган. Натижада ўсимликлардан тайёрланган колбаса маҳсулотларига талаб ўсиб бормоқда.

Nielsen таҳлиллари бўйича ўтган ҳафтада ўсимликларга асосланган гўшт ўрнини босадиган маҳсулотлар савдоси 200 фоизга ўсган. Саккиз ҳафталик даврда ўсиш 265 фоизни ташкил этди. Financial Times маълумотларига кўра, 27 апрелдан АҚШда гўштни қайта ишловчи корхоналарнинг ҳар учтадан биттаси ишламаяпти. Advanced Economic Solutions таҳлиллари мол гўшти ишлаб чиқариш аллақачон 14 фоизга камайганини кўрсатмоқда.

Корхоналарнинг ёпилиши фонида гўшт маҳсулотлари нархи ҳам тез ўсиб бормоқда. АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, гўштнинг улгуржи нархи апрель ойининг бошидан буён икки бараварга ошган ва 100 фунтга (45,36 кг) 77,48 долларни ташкил қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ гўшт бозорида вазият кескинлашди