15:35 / 01.05.2020
2 617

Германияда мактаблар очилиб, спорт тадбирлари давом эттирилади

Германияда мактаблар очилиб, спорт тадбирлари давом эттирилади
Фото: Getty Images
Германияда 6 май куни мактабларни босқичма-босқич очиб, спорт тадбирларини давом эттириш санаси муҳокама қилинади. Мамлакат ҳукумати сайтида маълум қилинишича, бундай қарор канцлер Ангела Меркелнинг мамлакат федерал ерлари ҳукумати раҳбарлари билан бўлиб ўтган видеоконференциядан сўнг қабул қилинди.

Бундан ташқари, ҳукумат болалар майдончалари, музейлар, кўргазма марказлари ва галереялар, ҳайвонот ва ботаника боғлари, ёдгорликлар, диний ташкилотларни очишни режалаштирмоқда.

Германияда кенг кўламли оммавий тадбирлар тақиқланганлигича қолмоқда. Ҳукуматга кўра, уларни ўтказишни қайта тиклаш камида 31 августга қадар қолдирилмоқда. Мамлакатда чеклов чораларини бекор қилиш тартиби федерал ерлар ваколатидадир.

Апрель ойи ўрталарида Германия канцлери Ангела Меркель келаси ҳафтадан бошлаб мамлакатда эълон қилинган карантин чораларининг қисман енгиллаштирилишини билдирганди. Мамлакатда майдони 800 квадрат метрдан катта бўлмаган велосипед ва китоб дўконларининг очилишига рухсат этилиши, 4 майдан мактаблардаги таълим қайта бошланиши ва сартарошхоналар фаолияти ҳам тикланиши айтилган.

Германияда жами 163 009 нафар киши коронавирус юқтириб олган. Мамлакат бу борада дунёда 5-ўринни эгаллаб турибди. Бироқ ўлим кўрсаткичи бўйича вазият анча оғир, Германияда 6 623 киши COVID-19’дан вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германияда мактаблар очилиб, спорт тадбирлари давом эттирилади