
Фото: REUTERS
COVID-19 пандемияси икки йил давом этиши мумкин, деб ҳисобламоқда Миннесота университети қошидаги юқумли касалликларни ўрганиш маркази экспертлари.
"Охирги пандемиялардан келиб чиқиб, ушбу пандемия 18 ойдан 24 ойгача давом этиши мумкинлигини айтиш мумкин. У аҳолининг 60-70 фоизи иммунитетга эга бўлмагунича тўхтамайди", - дейилади марказ сайтида.
Тадқиқот муаллифларининг қайд этишича, инкубацион даври узоқлиги ва симптомсиз хусусиятлари боис "COVID-19 гриппдан кўра тезроқ тарқалади".
"Пандемия якунланиши учун жуда кўплаб одамлар бу касалликка чалиниши ва иммунитет ҳосил қилиши керак", - дейилади муаллифлар томонидан.
ЖССТнинг маълум қилишича, бутун дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 3,1 миллионга етган, 217 мингдан ортиқ киши вафот этган.
COVID-19Пандемия УйғонишиМиннесота УниверситетиИнфекция ТараққиётиАҳолининг ИммунитетиТадқиқот Муаллифлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар