23:23 / 01.05.2020
3 092

Россиялик олим коронавируснинг ўзига хос хусусиятини маълум қилди

Россиялик олим коронавируснинг ўзига хос хусусиятини маълум қилди
Фото: «РИА Новости»
Россия Фанлар академиясининг мухбир аъзоси Сергей Петриковнинг маълум қилишича, коронавируснинг ўзига хос хусусияти мавжуд. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, COVID-19 билан хасталанган беморнинг аҳволида кескин ўзгаришлар кузатилиши мумкин.

«Бу инфекциянинг ўзига хослиги шундаки, бемор ўзини жуда яхши ҳис қилиши мумкин, бироқ бир кундан кейин унинг аҳволи ёмонлашади ва у вафот этади», — дея таъкидлаган олим.
Петриков имконият даражасида уйдан чиқмасликка ва карантинга чидашга чақирган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирусга чалинганлар сони 114 431 кишига етган. Касалликдан 13 220 киши тузалишга муваффақ бўлган, 1169 нафар бемор касаллик оқибатида вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик олим коронавируснинг ўзига хос хусусиятини маълум қилди