17:15 / 02.05.2020
3 644

Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 32 кишига етди

Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 32 кишига етди
Фото: «Asia-Plus»
Тожикистонда 2 май ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 32 кишига етди, деб хабар бермоқда «Asia-Plus». Касалланганларнинг 15 нафари Душанбе шаҳрида, 10 нафари Сўғд вилоятида, 5 нафари эса республикага бўйсунувчи туманларда қайд этилган.

Хабарда айтилишича, бу маълумотлар мамалакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Facebook’даги саҳифасидан олинган бўлиб, вазирлик сайти яхши ишламаяпти.

Мамлакатда коронавирусга чалиниш бўйича дастлабки маълумот 30 апрель куни эълон қилинганди. Унда 15 кишида коронавирус аниқлангани, касалланганларнинг 10 нафари Сўғд вилоятида, 5 нафари эса Душанбе шаҳрида эканлиги маълум қилинган.

Шу билан бирга, улар қаерда ва қандай қилиб вирус юқтириб олгани, қайси касалхонага ётқизилгани каби касалланиш ҳолатлари ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Бугун Тожикистонга ЖССТнинг миссияси учиб келган. Аввалоқ ЖССТ эксперт комиссияси мамлакатга ташрифидан сўнг брифинг ўтказиши ва таҳлил бўйича вазият қандай экани борасида расмий маълумот беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 32 кишига етди