20:40 / 02.05.2020
2 901

Шимолий Корея раҳбари ниҳоят кўриниш берди (фото, видео)

Шимолий Корея раҳбари ниҳоят кўриниш берди (фото, видео)
Оғир касаллиги ва ҳатто вафот этган ҳақида гап-сўзлар тарқалган Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ниҳоят кўриниш берди: у 1 май куни Сунчхон шаҳрида ўғит ишлаб чиқариш заводининг очиилиш маросимида қатнашган.

Шимолий Корея Марказий телеграф агентлиги хабарига кўра, очилиш маросимида Ким Чен Инга синглиси Ким Ё Чжон ва бир қатор юқори мартабали амалдорлар ҳамроҳлик қилган.

Мамлакатнинг расмий нашри ҳисобланувчи Rodong Sinmun газетаси эълон қилган фотосуратларда Шимолий Корея раҳбарининг амалдорлар билан суҳбатлашаётганини, заводни кўзда кечираётганини ва табассум қилаётганини кўриш мумкин.

Ким Чен Ин 11 апрелдан бери оммага кўриниш бермаётган эди. У 15 куни Шимолий Корея асосчиси Ким Ир Сеннинг туғилган кунига бағишлаб ўтказилган маросимда қатнашмади, бу эса миш-мишларнинг кучайишига сабаб бўлди. АҚШ ва Жанубий Корея нашрлари унинг юрак операциясидан кейин комага тушиб қолганини, ҳатто вафот этганини ёзди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шимолий Корея раҳбари ниҳоят кўриниш берди (фото, видео)