21:48 / 02.05.2020
2 418

Америкада виртуал энагаларга талаб ошиб кетди

Америкада виртуал энагаларга талаб ошиб кетди
Фото: EPA
АҚШда виртуал энагаларга талаб ошди. Мавжуд компаниялар ўз ходимларини турли техникаларга ўргатмоқда, бу эса энагалар болалар диққатини экран орқали ушлаб тура олиши учун қўл келмоқда. Бу ҳақда The Washington Post’га таяниб, «Korrespondent.net» хабар бермоқда.

Babysitting Company хизмати болаларга қараш бўйича виртуал ёрдамга эҳтиёж ошиб бораётганини биринчилардан бўлиб пайқади. Компания энага билан 45 дақиқалик видеочат ота-оналарга 36 долларга тушишини маълум қилди.

Компания асосчиси Рэйчел Чарлупскининг сўзларига кўра, болалар билан компьютер орқали ишлаш қийинроқ. Шу сабабли компания ўз ходимларини қайта ўқитишига тўғри келган.

Энди компаниянинг ҳар бир энагаси боланинг ёши ва қизиқишларидан келиб чиқиб, видеосеанс режасини олдиндан тайёрлаб қўяди. Энага болага биргаликда расм чизиш, қўшиқ айтиш, медитация билан шуғулланиш, Lego йиғиш ва рақсга тушишни таклиф қилади. Болаларда ҳам тез-тез ўз ғоялари пайдо бўлади.

«Мисол учун, бир бола 45 дақиқа давомида ўйинчоқ овқатни камерага тутиб, ўзини энагасини овқатлантираётгандек тутди», — дейди Чарлупски.
Компания директорининг сўзларига кўра, АҚШда виртуал энагаларга талаб ошишда давом этади. Чунки виртуал бўлса ҳам ўқув йили бир ойдан кейин якунига етади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкада виртуал энагаларга талаб ошиб кетди