23:18 / 02.05.2020
6 811

Тожикистонда коронавирусдан илк ўлим ҳолатлари тасдиқланди (видео)

Тожикистонда коронавирусдан илк ўлим ҳолатлари тасдиқланди (видео)
Фото: Asia-Plus
Тожикистонда коронавирус сабаб икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Тоҷикистон» телеканали эфирида эълон қилинди.
Мамлакатда коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 76 нафарга етган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги дастлабки икки ўлим ҳолати қайд этилганини тасдиқлаган. Мамлакат телевидениесида гигиена қоидаларига риоя қилиш ва иммунитетни кўтаришга чорловчи роликлар намойиш этилмоқда.

Одамларга уй шароитида спорт билан кўпроқ шуғулланиш ва бу орқали иммунитетни ошириш тавсия қилинмоқда. Шунингдек, иммунитетни ошириш учун кўпроқ дуккакли маҳсулотлар истеъмол қилиш тарғиб қилинмоқда. Тожикистонда жамоат жойларида ниқоб тақиб юриш мажбурий қилиб қўйилган. Одам кўп тўпланадиган жойлар гигиена воситалари билан таъминланган.

Тожикистонда коронавирус аниқлангани ҳақида илк марта 30 апрель куни эълон қилинганди. Биринчи куни 15 кишида вирус аниқланган бўлса, бугун уларнинг сони 76 нафарга етди. Узоқ вақт коронавируссиз мамлакатлар қаторида эътироф этилган Тожикистон вирус аниқланган энг охирги давлат бўлиб турибди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистонда коронавирусдан илк ўлим ҳолатлари тасдиқланди (видео)