2 326
Шимолий Осетияда коронавирус борлигига ишонмаган аҳоли мобил алоқа антеннасини ёқиб юборди
Фото: «РИА Новости»
Шимолий Осетиянинг Ногир қишлоғи яқинида МТС уяли алоқа антеннаси ёқиб юборилди. «РИА Новости»нинг хабар беришича, бу ҳақда республика раҳбари Вячеслав Битаров онлайн ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Битаровнинг сўзларига кўра, Шимолий Осетиянинг айрим аҳолиси коронавирус мавжуд эмас деган фикрда. У одамларни резервацияга тўплаб, «улар ҳушдан кетиши учун 5G антеннасини қўйиб, нурлантириб, чиплаш» учун ўйлаб топилган, деб ҳисобламоқда. «Ва бундай ўйлайдиганлар етарлича», — деган Битаров.
Унинг қўшимча қилишича, бундай теория тарафдорларига Владикавказда ўзини изоляция қилишга қарши ўтказилган митингда ҳам дуч келган.
«Улар буни менга исботлади, лекин мен улар билан баҳслашиб ўтирмадим. Аммо, афсуски, улар яна давом этиб, хусусан, улар яқинда Ногир қишлоғи яқинидаги МТС антеннасини ёқиб юборишди ва, албатта, қишлоқ аҳолиси алоқасиз қолди», — дейди Битаров.
2 май ҳолатига кўра, Шимолий Осетияда коронавирусга чалиниш бўйича 921 та ҳолат қайд этилган. Касалликка чалинган 86 киши соғайган, 4 нафари вафот этган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Оқ уй Украина 2025 йилда ҳужумга ўтишини тахмин қилмоқда
Европа чемпионлар лигаси, "Бавария" ва ҳакамлар...
Белгия Исроилга нисбатан савдо санкцияларини қўллаш ташаббусини илгари сурди
АҚШ Исроил билан тинчлик ўрнатишга рози бўлгандан кейингина Ар-Риёд билан шартнома тузади