date
views 1 792

Борис Жонсон коронавирусдан ўладиган бўлса, қандай асосий ҳаракатлар режаси тайёрлаб қўйилганини маълум қилди

Борис Жонсон коронавирусдан ўладиган бўлса, қандай асосий ҳаракатлар режаси тайёрлаб қўйилганини маълум қилди
Фото: AP Photo
Британия ҳукумати раҳбари Борис Жонсон The Sun газетасига берган интервьюсида коронавирус оқибатида вафот этгудек бўлса, бу борада бир неча сценарий тайёрлаб қўйилгани, шунингдек, шифокорлар унинг ўлимини эълон қилишга тайёрлангани тўғрисида гапириб берди.

«Тўғрисини айтсам, шифокорларнинг вазият бошқача тус оладиган бўлса, қандай йўл тутиши бўйича турлича режалар бор эди. Аҳволим яхши эмас эди, чунки қонимдаги кислород миқдори камайишда давом этаётганди», — дейди бош вазир.

Унинг сўзларига кўра, агарда инфекциядан вафот этадиган бўлса, ҳаракатларнинг бир неча асосий режалари тузиб олинган. Бироқ Жонсон, аҳволи оғирлашганига қарамай, ўлиши мумкинлиги тўғрисидаги фактни қабул қилишдан бош тортган. «Ич-ичимдан нимадир охири ҳаммаси яхши бўлишига ишонтиришда давом этарди», — дейди Жонсон.

Бош вазирнинг айтишича, у касалхонадалигида «литрлаб» кислород олган. «Менинг шунчаки кўнглим қолган эди. Реанимацияга келаётган ва ундан чиқиб кетаётган кўплаб қурбонларни кўрганимни эслайман», — дея қўшимча қилади Жонсон.

Ҳукумат раҳбарининг таъкидлашича, у уч кун давомида реанимацияда ётганидан сўнг тиббиёт ходимларининг «мўъжизакор меҳнати» сабаб оддий палатага қайтишга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Борис Жонсон коронавирус билан касаллангани ҳақида 27 март куни маълум бўлганди. 5 апрель куни у эҳтиёт чораси сифатида авлиё Фома шифохонасига ётқизилганди. Бироқ кейинроқ сиёсатчининг соғлиғи кескин ёмонлашиб, жонлантириш бўлимига олинганди. 9 апрель куни эса бош вазир интенсив терапиядан оддий палатага ўтказилган. 12 апрель куни эса касалхонадан чиқиб, уйда даволанишни давом эттирганди. 27 апрелдан эса яна ишини давом эттирган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Борис Жонсон коронавирусдан ўладиган бўлса, қандай асосий ҳаракатлар режаси тайёрлаб қўйилганини маълум қилди