09:02 / 04.05.2020
2 287

Олимлар тиббий ниқобларнинг самаралироқ муқобилини аниқлади

Олимлар тиббий ниқобларнинг самаралироқ муқобилини аниқлади
Коронавирусдан ҳимояланиш учун тиббий ниқоблардсан кўра пластмассадан ясалган қалқонлар кўпроқ самара беради. Бу ҳақда Америка тиббиёт ассоциацияси (JAMA) журналида чоп этилган Аёва штати олимлар гуруҳи тадқиқотларида айтилади.

Мавжуд маълумотлар коронавируснинг бошқа респиратор касалликлар учун хос бўлган усуллар билан тарқалаётганини кўрсатмоқда. Хусусан, вирусни ҳаво-томчи йўли билан, яъни кўз, бурун ва оғизга яқин тушган инфекцион заррачалар орқали юқтириш мумкин. Олимлар вируснинг юқишидан ҳимоя қиладиган иккита восита, яъни ниқоб ва пластмасса қалқонни солиштирди.

Тадқиқотлар қалқоннинг сезиларли даражада самарали тарзда вирусни ушлаб қолишини кўрсатди. Тавсия қилинган икки метрлик масофада юз қалқонлари 92 фоизгача зарраларни ушлаб қолган.

Кам муддат фойдаланиш мумкин бўлган ниқоблардан фарқли равишда пластмасса қалқонларни такрор ишлатиш мумкин, уни сув билан совунлаб ювиш ҳам мумкин.

Тадқиқотда иштирок этган мутахассисларнинг фикрича, қалқонларни тақиш қулай, улар орқали одамлар билан мулоқот қилиш осон ҳамда улар тасодифан юзга тегинишга имкон бермайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар тиббий ниқобларнинг самаралироқ муқобилини аниқлади