11:00 / 04.05.2020
3 005

Актёр Бурак Ўзчивит Туркия кийим бренди билан қарийб 500 минг долларлик шартнома имзолади

Актёр Бурак Ўзчивит Туркия кийим бренди билан қарийб 500 минг долларлик шартнома имзолади
Фото: Instagram / @burakozcivit
Туркиянинг энг машҳур актёрларидан бири Бурак Ўзчивит Altınyıldız кийим бренди билан янги реклама мавсуми учун шартнома имзолади, деб хабар берди «RusTurkey.com».

Қайд этилишича, Бурак бренднинг 2020 йилнинг баҳор, ёз, кузги коллекцияси учун фотосессиялари ва видеороликларида суратга тушади.
Ушбу компания раҳбарияти кийимлар рекламасида айнан Ўзчивит суратга тушса, улар яхши сотилишини қайд этган.

Ўтган мавсумда Бурак компания юзи бўлиши учун уч миллион лира (427 минг доллар) олган. 2020 йилда эса унинг гонорари қанча бўлиши аниқ айтилмаган, бироқ аввалги мавсумдан 500 минг лирага (71 минг доллар) кўпроқ бўлиши тахмин қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Актёр Бурак Ўзчивит Туркия кийим бренди билан қарийб 500 минг долларлик шартнома имзолади