12:00 / 04.05.2020
2 220

Уоррен Баффетт холдинги АҚШдаги 4 та энг катта авиакомпания акцияларини сотди

Уоррен Баффетт холдинги АҚШдаги 4 та энг катта авиакомпания акцияларини сотди
Фото: Getty Images
Berkshire Hathaway холдинги АҚШдаги 4 та энг катта авиакомпаниянинг барча акцияларини сотди. Бу ҳақда холдинг раҳбари Уоррен Баффет акциядорларнинг йиллик йиғилишида маълум қилган, деб ёзмоқда Reuters'га таяниб Дарё нашри.

Бунда American Airlines, Southwest Airlines, Delta Air Lines, United Airlines Holdings каби авиакомпаниялар акциялари сотиб юборилган. Дастлабки иккита компаниянинг 10 фоиз улуши холдингга тегишли эди. Delta Air Lines ва United Airlines Holdings’да эса мос равишда 11 ва 9 фоиз акциялари Баффетт холдинг ихтиёрида эди. Апрель бошида компаниянинг Delta Air Lines ва Southwеst Аirlines’даги улуши мос равишда 18 ва 4 фоизга тушиб қолганди.

Баффеттнинг қайд этишича, коронавирус пандемияси ва иқтисодий инқироз оқибатида бизнеснинг йўналиши сезиларли даражада ўзгарган.
«Дунё авиакомпаниялар учун ўзгарди, мен уларнинг ҳаммасига энг яхши тилакларимни тилайман», — дея миллиардер сўзларини келтирган Bloomberg.

Холдинг раҳбари авикомпанияларга инвестиция киритган вақтида хато қилгани ва шу туфайли катта миқдорда зарар кўрганини тан олди. Баффетт агар яна авиакомпанияларга инвестиция киритадиган бўлса, қутқарув хизматига қўнғироқ қилиб ўзини аэроголик деб тан олиши ҳақида ҳазиллашган.

Шунингдек, у Berkshire Hathaway акциядорларига пандемия туфайли бир нечта чора-тадбирларни амалга оширгани ва 2016 йилдан бери содир бўлмаётган катта харидни амалга оширишга ҳамиша тайёрлиги ва бундан манфаатдор эканини билдирди. Баффетт 2008 йилдаги инқироз давридаги каби компанияларга кўмак бериш нияти йўқлигини таъкидлаган.

Аввалроқ Berkshire Hathaway ҳисоботида холдингнинг 2020 йил биринчи чорагида 49,7 миллиард доллар зиён кўргани маълум қилинганди. Энг кучли молиявий конгломератнинг акциялари нархи 19 фоизга тушиб кетган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Уоррен Баффетт холдинги АҚШдаги 4 та энг катта авиакомпания акцияларини сотди