12:33 / 04.05.2020
3 869

Россия коронавирус қайд этилиши бўйича рекордини янгилади

Россия коронавирус қайд этилиши бўйича рекордини янгилади
Россияда ўтган бир кун давомида 10633 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда кеча, 3 май санасида хабар қилинган.
Бундан аввалроқ, 1 майдан 2 майгача бўлган вақт оралиғида 9623 кишида коронавирус аниқланган эди. Шу тариқа Россия кун ўтгани сари қайғули рекордини янгилашда давом этмоқда.

Мамлакатда касалга чалинганлар сони 134687 кишига етди. Улардан 1280 нафари вафот этган, 16 мингдан ошиқ бемор тузалиб кетган. Эслатиб ўтамиз, Сингапур технология ва дизайн университети томонидан ишлаб чиқилган ҳисоб-китобга кўра, Россияда эпидемия 8 августда якунига етиши айтилган эди. Бунинг учун 3 июнга қадар барча касал бўлганларнинг 99 фоизи аниқланиши лозим.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия коронавирус қайд этилиши бўйича рекордини янгилади