
Фото: «РИА Новости»
Сиёсатчи Дмитрий Абзаловнинг фикрича, коронавирус пандемияси ўтиб кетганидан сўнг хорижий сайёҳлар учун ўз чегараларини биринчи бўлиб очадиган мамлакатлар бевосита пляж туризмига боғлиқ мамлакатлар — Туркия, Греция, Италия бўлади. Бу ҳақда «Прайм» агентлиги ёзмоқда.
Ушбу мамлакатлар сайёҳларни энг биринчилардан бўлиб қайтаришга интилишига экспертнинг ишончи комил. Аммо бу келувчи сайёҳлар яшовчи мамлакатлар ўз чегараларини қанчалик тез очишига ва албатта, коронавирус билан боғлиқ глобал вазиятга бевосита боғлиқ.
Аммо ҳозирданоқ бир нарса аниқ: Европа ёзги сайёҳлик мавсумини йўқотди, чунки жойлар баҳордаёқ банд қилинарди.
Осиёнинг туризм мамлакатлари эса Хитой билан яқинлиги сабабли катта зарар кўради. АҚШ кузгача сайёҳлардан умид ҳам қилмаса бўлади, тиббиёти унча яхши ривожланмаган Жанубий Америка ва Африка учун ҳам туризм прогнози яхшимас.
ТуризмСайёҳлар учунЧегараларни ОчишКоронавирус ПандемиясиЕвропа СайёҳлигиОсиё ТуризмиТуркия Греция Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар