16:00 / 04.05.2020
2 698

Россияда коронавирус асосан ёшларни «танлаяпти»

Россияда коронавирус асосан ёшларни «танлаяпти»
Фото: «Спорт Экспресс»
Коронавирус Россияда асосан ёшларни «танлаяпти», деб ёзмоқда «Kp.ru»га таяниб "Хабар" нашри.
Касалланганларнинг 43 фоизи — 18 ёшдан 45 ёшгача бўлганлар. Агарда касалликни юқтирганларнинг 4,3 фоизини ташкил этувчи болаларни ҳам бунга қўшса, Россияда коронабеморларнинг қарийб ярми ёшлар ва ўрта ёшлилар экани аён бўлади.

Иккинчи ўринда — шифохоналардаги беморларнинг 35 фоизини ташкил қилаётган 45-65 ёшлилар.
Пенсионерлар жами касалланганлар орасида нисбатан камчиликни ташкил этади (66-79 ёшлилар — 11 фоиз, 80 ёшдан катталар — 6,7 фоиз), аммо жонлантириш бўлимида уларнинг улуши катта.

Болалар орасида коронавирусдан касалланиш 4,3 фоиз. Айниқса, икки ёшгача бўлган болалар касалликни оғир ўтказиши айтилмоқда. Россия ССВ маълумот беришича, мамлакатда коронавирусга чалинган беморлар орасида 11 нафар боланинг аҳволи оғир, икки нафари вафот этган.
Россия — коронавирус энг кўп қайд этилган 7-мамлакат. Биргина 3 май санасида 10,5 мингдан ортиқ янги бемор аниқланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда коронавирус асосан ёшларни «танлаяпти»