17:47 / 06.05.2020
3 606

Жанубий Корея разведкаси Ким Чен Иннинг «йўқолиб қолиши»га оид тахминлари билан бўлишди

Жанубий Корея разведкаси Ким Чен Иннинг «йўқолиб қолиши»га оид тахминлари билан бўлишди
Фото: КХДР Марказий телеграф агентлиги
Жанубий Корея Давлат разведка хизматининг тахминига кўра, КХДР етакчиси Ким Чен Ин ички ишларни тартибга солиш зарурияти, шунингдек, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб узоқ вақт оммавий тадбирларда кўриниш бермаган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

«Разведканинг ҳисоблашича, Ким Чен Ин ички кадрлар алмашинувига бор диққатини қаратиб, партия-давлат ҳамда ҳарбий қудратни мустаҳкамлаш борасида йиғилишлар ўтказган. Шунингдек, бу вазият коронавирус инфекцияси тарқалган вақтга тўғри келиб қолгани сабаб оммавий фаоллик жиддий қисқартирилган», — дейди парламентнинг разведка қўмитаси раиси ўринбосари Ким Бён Ги.

Разведка маълумотларига кўра, Ким Чен Ин йил бошидан буён 17 маротаба оммага кўриниш берган, бу Ким ҳокимиятга келганидан буён энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Бу эса КХДР етакчисининг соғлиғида жиддий муаммолар борлигини англатмайди.

«Разведканинг тахминига кўра, юракка оид жарроҳлик амалиётлари ёки операция ўтказилмаган… мутахассисларнинг фикрича, гап юракка боғлиқ муаммолар ҳақида кетганида, жараён бунчалик осон кечмас эди, Шимолий Корея етакчисининг соғлиғини 4-5 ҳафта назорат қилиш керак бўларди. Ким Чен Ин жамоатчиликка кўриниш бермаган бўлса ҳам давлат ишлари билан одатдаги режимда шуғулланишни давом этган», — дейди Ким Бён Ги.

Эслатиб ўтамиз, CNN телеканали АҚШ КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг соғлиғи жарроҳлик амалиётидан сўнг ёмонлашгани тўғрисидаги разведка маълумотларини ўрганаётганини маълум қилганди. Daily NK’нинг ёзишича, Ким Чен Инда 12 апрель куни юрак-қон томир тизимига боғлиқ жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

Бироқ АҚШ президенти Дональд Трамп Ким Чен Иннинг соғлиғи ёмонлашгани тўғрисидаги маълумотлар хато эканлигини билдириб, CNN’га доим ҳам ишонавермаслигини айтган. 27 апрель куни Жанубий Корея президенти маслаҳатчиси КХДР етакчиси соппа-соғ эканлигини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Корея разведкаси Ким Чен Иннинг «йўқолиб қолиши»га оид тахминлари билан бўлишди