
Коронавирусдан тузалган одамда вирусга қарши иммунитет шаклланадими? У одамга вирус яна қайтиб юқиши мумкинми?
Жанубий Кореяда коронавирусдан даволанган бир нечта беморда коронавирус яна аниқлангандан сўнг иммунитет шаклланмаслиги ҳақида хавотирлар пайдо бўлганди. Агарки, иммунитет шаклланмас экан, унда вирусга қарши вакцина чиқариш ҳам муаммога айланиши мумкин эди.
Лекин, кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қидирувлар натижасини эълон қилди. Унга кўра коронавирусга чалинган шахсларда иммунитет шаклланади. Жанубий Кореядаги ҳолатда бўлса, шунчаки беморлар танасидаги ўлик вирусларни тест аниқлаган ва бу фуқароларда кейинчалик ҳеч қандай симптом аниқланмаган.
Фируз Аллаев
КоронавирусИммунитет шаклланишиЖанубий КореяДаволанган беморларВирусга қаршиСоғлиқни сақлаш ташкилоти Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар