19:44 / 07.05.2020
2 524

Грузия 1 июлдан хорижликлар учун чегараларни очади

Грузия 1 июлдан хорижликлар учун чегараларни очади
Фото: Zurab Kurtsikidze / EPA / ТАСС
Грузия ҳукумати 1 июлдан мамлакатга хорижлик туристлар киришига рухсат беришга қарор қилди. Бу ҳақда ҳукумат раҳбари Георгий Гахария маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, карантин чораларини босқичма-босқич бекор қилиш режасида 15 июндан ички туризмни тиклаш кўзда тутилган. 1 июлдан эса хорижлик туристларга йўл очилади. Шу куни қуруқликдаги чегаралар очилиши, авиапарвозлар бошланиши режалаштирилган.

Гахария шунингдек, 11 майдан Тбилисида барча чекловлар бекор қилинишини айтди, деб ёзади Apsny нашри.
Мамлакатда 11 майдан барча корхоналар ва дўконлар очилади. Фақат йирик савдо марказлари ҳамда кийим-кечак ва пойабзал дўконлари бундан мустасно.

Грузия соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, мамлакатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 615та ҳолат қайд этилган. Тўққиз киши вафот этган, 275 киши тузалган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Грузия 1 июлдан хорижликлар учун чегараларни очади