Фото: Zuma /ТАСС
Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Украина президенти ҳузуридаги миллий ислоҳотлар кенгаши таркибига кирувчи ислоҳотлар бўйича ижроия қўмитаси раҳбари этиб тайинланди.
Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленскийнинг тегишли фармони эълон қилинди.
Internet Invest Group холдинги, Imena.ua ва Mirohost интернет компаниялари президенти Александр Ольшанский Саакашвилининг ўринбосари этиб тайинланди.
22 апрель куни Украина президенти Владимир Зеленский Михаил Саакашвилига бош вазирнинг ислоҳотлар бўйича ўринбосари лавозимини таклиф қилгани маълум бўлди.
Ушбу хабардан сўнг Грузия бош вазири Георгий Гахария агар Михаил Саакашвили Украина бош вазири ўринбосари этиб тайинланадиган бўлса, Киевдаги элчи чақириб олинишини билдирди.
Владимир Зеленский Саакашвилига 2019 йилда Украина фуқаролигини қайтарганди. Унинг фуқаролиги 2017 йилда собиқ президент Петро Порошенко томонидан бекор қилинган.
Сайловолди дастурида ҳам Зеленскийдан Саакашвили борасида фикрларини сўрашганди ва у Грузия собиқ президентини Европада демократияни таъминлаш учун курашган, коррупцияга қарши курашда тажрибаси бор, деб мақтаганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди
TikTok АҚШ ҳукуматини судга берди
Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди
Россия қўшинлари Уманское қишлоғида СССР байроғини ўрнатди
Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди