09:40 / 08.05.2020
3 578

Канада: миллатчилар азон айтилишига қаршилик қилмоқда

Канада: миллатчилар азон айтилишига қаршилик қилмоқда
Канаданинг Миссиссауга шаҳри расмийларининг Рамазон ойида карантин шароитида масжидларнинг карнайларидан азон эшиттиришларига рухсат бериш тўғрисидаги қарори миллатчиларни ғазаблантирди.

Аввалроқ, Миссиссога шаҳри 29 апрел куни шаҳардаги шовқин даражасини тартибга солувчи қарорни тўхтатиб туришга қарор қилгани, маҳаллий мусулмонларга масжидларда шом намозини ўқишга рухсат бериш ҳақида хабар берилган эди. Ушбу қарор ўз-ўзини яккаланиш режимида бўлган Рамазон ойидаги мусулмонларни маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган эди.

Ўтган йили радикал изоҳлари учун фейсбукка кириш ҳуқуқидан маҳрум бўлган таниқли миллатчи Фэйт Голди твиттер саҳифасида "азон исломнинг демографик таҳдидининг белгиси" деб ёзган эди, деб хабар беради MiddleEastEye.

Очиқ хатда азон Ироқ ва Афғонистонда хизмат қилган фахрийларга зарар етказиши мумкинлигини айтган миллатчи фармацевт-мутахассис Хани Тауфиллис ҳам норозилик билдирган.

Миссиссога ҳокимияти миллатчиларнинг ғазабига қарамай, шаҳар ҳокими томонидан қўллаб-қувватланган қарорини бекор қилишни истамайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Канада: миллатчилар азон айтилишига қаршилик қилмоқда