12:00 / 08.05.2020
3 624

Илон Маск олтинчи фарзандига Х Æ А-12 деб исм қўйди

Илон Маск олтинчи фарзандига Х Æ А-12 деб исм қўйди
Фото: Reuters
Tesla компанияси раҳбари Илон Маск ва канадалик қўшиқчи Граймс яқинда туғилган ўғил фарзандига Х Æ А-12 деб исм қўйди, деб ёзади Meduza. Афтидан, боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасига бошқа исм қўйишга тўғри келади.

Бу исм қуйидагича кенгайтирилади:
Х — номаълум ўзгарувчи;
Æ — Граймснинг айтишича, бу белги эльфлар тилида сунъий онг маъносини беради, шу билан бирга, севги сўзи ҳам шундай ёзилади;
А-12 — жуфтликнинг севимли самолёти — Lockheed А-12.

Х Æ А-12 дунёга келган Калифорния штати қонунчилигига кўра, болага исм қўйишда инглиз алифбосидаги 26 та ҳарфдан, шунингдек, апостроф ва чизиқчалардан фойдаланиш мумкин. Эможи, рақамлар ва бошқа тушунарсиз белгилардан фойдаланиш тақиқланган.

Демак, боланинг исмидаги Æ ва А-12 белгилари қонунчиликка тўғри келмайди.
Маск ва Граймс уйда чақалоқни истаганча чақириши мумкин, бироқ туғилганлик ҳақидаги гувоҳномадаги исм қонунчиликка мос бўлиши керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Илон Маск олтинчи фарзандига Х Æ А-12 деб исм қўйди