date
views 3 011

Олимлар дарё қундузлари нима сабабдан тош ўйнашини аниқлади

Олимлар дарё қундузлари нима сабабдан тош ўйнашини аниқлади
Фото: Legion Media
Британиялик бир гуруҳ олимлар ҳайвонот боғида яшовчи дарё қундузларининг нима сабабдан кўпинча тош ўйнашини аниқлашга киришди, деб хабар беради Esquire.

Дарё қундузлари кўпинча осмонга қараб ётиб олиб, майда тошларни ҳавода ўйнатаётганини кўриш мумкин. Экспертлар жониворларнинг шу тариқа ўзига озуқа топишга уринишини тахмин қилган эди.

Кузатувлар жониворларнинг овқатланиш олдидан кўпроқ тош ўйнашини кўрсатди. Тахмин қилинишича, дарё қундузлари оч қолганда тош ўйнашни бошлайди.

«Ҳайвонот боғига келувчилар дарё қундузларининг ўйинқароқлигидан завқланади. Бизнинг тадқиқотимиз ушбу ажойиб ҳаракатлар нимани англатишини тушунишга ёрдам беради. Тахминимизча бундай ўйиннинг сабаби очлик ҳисобланади, бироқ ушбу ҳаракатнинг асосий вазифаси сирлигича қолмоқда», — дейди тадқиқот муаллифи Мари-Лиза Эллисон.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар дарё қундузлари нима сабабдан тош ўйнашини аниқлади