16:30 / 08.05.2020
2 141

Коронавирус сабаб йўлларда ўлим ҳолати икки бараварга камайди

Коронавирус сабаб йўлларда ўлим ҳолати икки бараварга камайди
Фото: Autorambler
БМТ коронавирус пандемияси сабаб йўлларда содир бўладиган авариялар оқибатида юзага келувчи ўлим ҳолати 50-60 фоизга камайганини маълум қилди, деб хабар беради Autorambler.

БМТнинг махсус вакили Жан Тодтнинг сўзларига кўра, карантин табиий равишда барча турдаги транспорт воситалари оқим зичлигини камайтирган.
«Бу, биринчи навбатда расмий маълумотларга кўра, Франция, Норвегия, Швеция, Испания, шунингдек, Нью-Йоркда ЙТҲ оқибатида қурбон бўладиганлар сонининг 50-60 фоизга камайишига олиб келди. ОАВда Ҳиндистон ва Марокашда ҳам худди шу каби вазият кузатилаётганини маълум қилмоқда», — дейди Тодт.

Бироқ барча давлатларда ҳам йўлларда машиналар сони камайганига пропорционал равишда ўлим ҳолати камаймаган. Масалан, Францияда машиналар ҳаракати оқими анча паст бўлса-да, ўлим ҳолати 40 фоизгагина камайган.

Тодтнинг сўзларига кўра, бу каби ҳолатлар ҳаракатланиш эркин бўлиб қолган йўлларда тезликнинг оширилиши оқибатида юзага келмоқда.
«Масалан, Манчестерда тезликнинг оширилишига боғлиқ ҳолатлар 57 фоизга ўсди. Карантин жорий этилган муддатнинг 25 куни давомида жами 6,2 минг ҳайдовчи тезликни чекловчи қоидаларни бузган», — дейди БМТ махсус вакили.

Унинг қўшимча қилишича, ўлим ҳолатларининг камайиши тиббиёт муассасаларига пандемия вақтида камроқ мурожаат қилинишига сабаб бўлмоқда, шунингдек, даволанишга бўлган сарф-харажатларнинг камайишига олиб келади. Калифорнияда соғлиқни сақлаш тизими ЙТҲ оқибатида содир бўлаган ўлим ҳолатларининг 50 фоизга қисқариши натижасида кунига 40 миллион доллар тежайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус сабаб йўлларда ўлим ҳолати икки бараварга камайди