22:18 / 08.05.2020
3 742

Тожикистонда коронавирус юқтирганлар сони 500дан ошди

Тожикистонда коронавирус юқтирганлар сони 500дан ошди
Фото: Asia-Plus
Тожикистонда 8 май куни яна 61 кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб «Азия Плюс» хабар берган.

Эндиликда мамлакатда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 522 нафарга етди.
Яна 2 киши коронавирус қурбони бўлгани тасдиқланди ва умумий ўлимлар сони 14тага етди.

Сўнгги бир кунда карантиндагиларнинг 420 нафарига коронавирус аниқланмагани сабабли уйига рухсат берилган. Айни дамда Тожикистонда 4 286 киши карантинда шифокорлар назоратида қолмоқда.

Касаллик энг кўп пойтахт Душанбеда (233 нафар) қайд этилган. Сўғд вилоятида 139, Хатлонда 59, Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида 18, марказга бўйсунувчи ноҳияларда жами 83 ҳолат аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, 7 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев гуманитар ёрдам сифатида Тожикистонга 144та мобил тиббий контейнер юборди. Бугун қўшни давлатга етиб борган ушбу контейнерлардан Душанбеда мобил шифохона қурилади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистонда коронавирус юқтирганлар сони 500дан ошди