08:00 / 09.05.2020
4 078

Тожикистон чегарасида тожик ва қирғиз чегарачилари ўртасида отишма содир бўлди (видео)

Тожикистон чегарасида тожик ва қирғиз чегарачилари ўртасида отишма содир бўлди (видео)
Фото: Asia-Plus
Тожикистон чегара ҳудудида қирғиз ва тожик ҳарбийлари ўртасида низоли вазият содир бўлди. Asia-Plus нашрининг ёзишича, тўқнашув оқибатида Тожикистоннинг икки нафар фуқароси яраланган.

«Можарога Қирғизистон фуқароларининг 4 гектар ерни ўзлаштириб олгани сабаб бўлган. Ушбу ерлар меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра Тожикистонга тегишли. Қирғизистон чегарачилари вазиятни тартибга келтириш ўрнига қуролсиз бўлган тожикистонликларга, аҳоли вакилларига ўқ узган. Отишма оқибатида 1983 йилда туғилган Фазлиддин Фозилов ҳамда 1971 йилда туғилган Айёмиддин Шарипов оғир яраланган», — дейилади Тожикистон чегара хизматининг хабарида.

Ўз навбатида Қирғизистон чегарачилари эса низога тожикистонлик ҳарбийлар сабабчи эканини айтмоқда. Шунингдек, қарама-қарши томоннинг маълум қилишича, можаро қирғиз-тожик чегарасида Чек Баткен вилояти ҳудудида Чекдаги 50 сотих ердан фойдаланишдаги низо оқибатида бошланган, 30-40 нафардан икки томондаги фуқаролар бир-бирларига тошлар ота бошлаган. Жанжал вақтида ов ўқотар қуролидан ўт очилган.

Қирғизистон чегарачилари ўқ узилгани, бироқ у ҳавога отилгани ва огоҳлантириш мақсадида қуролдан фойдаланилганини билдирган.
«Аммо Тожикистон чегарачилари кутилмаганда Қирғизистон чегарачилари ва фуқаролари томонга ўт очган», — дея вазиятни изоҳлаган қирғиз чегарачилари.

Қирғизистон томонида ҳам уч нафар ҳарбийнинг яралангани маълум қилинган. Икки давлатнинг чегара идоралари ва расмий вакиллари ўртасида вазиятни барқарорлаштириш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида бу каби можаролар ўтган йилнинг ёзидан бери тез-тез такрорланиб туради. 2019 йилнинг июнь ойида тожик-қирғиз чегарасида келишмовчилик юз бериб, қирғизистонликлар 45 километрли автойўлни таъмирлаш ишларига қарши чиққан. Сентябрь ойида эса Қирғизистон—Тожикистон чегарасида юз берган отишмада қирғиз ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган.

2020 йилнинг ўзида бу сафарги жанжал чегарада икки миллат вакиллари ўртасидаги тўқнашувга олиб келган иккинчи вазиятдир, аввал 9 январда ҳам аввалига фуқаролар ўртасида бошланган жанжалга кейинчалик ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва чегарачилар ҳам қўшилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистон чегарасида тожик ва қирғиз чегарачилари ўртасида отишма содир бўлди (видео)