Коронавируснинг дунё бўйлаб кенг тарқалишида авиақатновлар муҳим рол ўйнаган. Бу ҳақда Бразилиядаги Баия федерал университети тадқиқотида айтилади, деб ёзади «Korrespondent.net».
Қайд этилишича, олимлар касаллик тарқалишига ижтимоий-иқтисодий, иқлимга оид ҳамда транспорт фактори таъсирини таҳлил қилган.
Тадқиқотчилар халқаро авиақатновларни тўхтатган мамлакатлар касаллик билан курашишда ҳозирга қадар авиақатновларни давом эттираётган мамлакатларга нисбатан кўпроқ муваффақиятга эришган, деган хулосага келди.
Олимларнинг фикрича, йўловчи ташишнинг чекланиши ва чегараларнинг ёпилиши касалланганлар сонининг камайишига олиб келади. Шунингдек, тест тизимини такомиллаштириш ва самолётлар бортидаги назоратни кучайтириш вирус тарқалишининг олдини олиши қайд этилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди