Фото: AP Photo / Rahmat Gul
Афғонистон ҳукумати айни пайтда “Толибон” ҳаракатининг минг нафар аъзосини озодликка чиқарди, деб маълум қилди мамлакат миллий хавфсизлик кенгаши.
"Коронавирусга қарши курашиш ва тинчлик ўрнатиш йўлида ҳукумат минг нафар маҳбус толибни озодликка чиқарди. Энди "Толибон" Афғонистон мудофаа ва хавфсизлик кучлари хизматчиларини озод қилишни тезлаштириши ва ҳукумат билан бевосита музокараларга тайёрланиши лозим. Буни кечиктириб бўлмайди", - дейилади кенгашнинг Twitter саҳифасида.
Толиблар Афғонистон ҳукуматидан АҚШ билан келишувга мувофиқ беш минг нафар маҳбусни озод қилишни талаб қилмоқда. Ҳукумат босқичма-босқич 1,5 минг маҳбусни озод қилишга рози бўлди.
29 февралда Доҳада АҚШ ва толиблар ўртасида келишув имзоланганди. Келишувга кўра, АҚШ 14 ой ичида ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетиши, маҳбуслар алмашинувидан сўнг тинчлик йўлидаги мулоқот бошланиши лозим эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди
Оқ уй Украина 2025 йилда ҳужумга ўтишини тахмин қилмоқда
Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"
Сиртқи таълим босқичма-босқич тугатилади