21:33 / 09.05.2020
4 683

Олимлар иқлимнинг коронавирус тарқалишига таъсирини ўрганишди

Олимлар иқлимнинг коронавирус тарқалишига таъсирини ўрганишди
Иқлим шароитларининг коронавирус тарқалиши фаоллигига таъсир йўқ. Canadian Medical Association Journal журналида чоп этилган тадқиқот хулосаси ана шундай.

Олимлар 144та геосиёсий ҳудуддаги 375 600дан ортиқ коронавирусга чалиниш ҳолатларини ўрганди. Мутахассислар кенглик, ҳарорат, намлик каби омилларни ҳисобга олган ҳолда 20 мартдан 27 мартгача касаллик юқтириш динамикасини солиштириб чиқди. Бундан ташқари, касаллик тарқалишига қарши курашиш бўйича чоралар ҳам ҳисобга олинди.

Тадқиқотчилар кенглик ёки ҳароратнинг коронавирус тарқалиши билан боғлиқ жиҳатини топмади. Улар вазиятга мактабларни ёпиш, ижтимоий масофа сақлаш ва жамоат соғлиғини сақлаш тадбирлари кўпроқ таъсир кўрсатади деган хулосага келди.

Охирги маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 4 млн кишидан ошган, 254 мингга яқин киши вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар иқлимнинг коронавирус тарқалишига таъсирини ўрганишди